Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония қирувчилари йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди
Фото: Reuters
Япония ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F15 қирувчиси қўнишга чоғланаётган йўловчи самолёти билан тўқнашиб кетишига бир бахя қолди. Бу ҳақда «Киодо» агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса 16 июнь куни Окинава оролидаги Наха шаҳри аэропортида юз берган. Биринчи қирувчи учувчиси учиш-қўниш йўлагига қараб ҳаракатланишни тақиқлаган диспетчер овозини эшитмаган. F-15 йўлакка чиққанида эса, 300 метрлик баландликда парвоз қилаётган йўловчи самолёти қўнишга чоғланаётган эди.
Шунда диспетчер фуқаролик лайнери учувчиларига қўнишни тақиқлайди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, ҳар икки қирувчи парвоз қилди, ҳамда йўловчи самолёти муваффақиятли равишда қўнган.
Агентлик маълумотларига кўра, Транспортдаги хавфсизлик бўйича миллий қўмита воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
07:32 / 28.02.2026
Қуёш чақнашлари зилзилани қўзғатиши мумкинми? Япон олимларининг янги гипотезаси
07:23 / 23.02.2026
Honda ўзининг биринчи хусусий самолётини тақдим қилди: у мустақил равишда қўна олади
22:40 / 22.02.2026