Номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Э.Б.нинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, ётоқхонасидан 25.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноятни жабрланувчининг келини содир этганлиги аниқланиб, у ушланган.














