Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 7 йилга қамалди
Бухоро вилояти Когон шаҳрида қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди.
Олий суд хабар беришича, 68 ёшли, асли Тошкент вилоятида туғилган ва узоқ йиллардан буён Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшаб келган рус миллатига мансуб эркак спиртли ичимликлар истеъмол қилиб атрофдагилар билан тез-тез жанжал ва келишмовчиликларга бориб турган.
Шундай кунларнинг бирида у ўғли билан бирга яшаб келаётган келини билан ҳам ўзаро тортишувга борган. Жаҳли чиққан келин қайнотасини итариб юбориб, уни ўқлов билан ура бошлаган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган қайнота ўзини ҳимоя қилиш учун ошхона пичоғини олиб, келинига ташланган.
Пичоқ билан келинининг қорин ва қорин усти қисмига урган. Аёл кўчага чиқиб, қўни-қўшнилардан ёрдам сўраган. Жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатилиши ва муолажалар олиб борилишига қарамай, у касалхонада вафот этган.
Қайнота суд-тергов жараёнларида қилмишидан пушаймонлигини, соғлиғининг ёмонлигини, нафақахўр эканлигини инобатга олиб, унга нисбатан адолатли қарор чиқаришни сўраб кўрсатма берган.
Айбдорга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан иш қўзғатилган. У жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди ҳукми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Мавзуга оид
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: Ҳудудлардаги муаммолар президент назоратида
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
17:30 / 06.04.2026