Спорт | 17:25 / 17.06.2018
19176
1 дақиқада ўқилади

Фото: Миср дарвозабони Уругвайга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси учун совринни олишдан бош тортди

Миср терма жамоаси дарвозабони Муҳаммад ал-Шенави ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи биринчи турида Уругвайга қарши ўйиндан кейин диний сабаб туфайли ўйиннинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни олишдан бош тортди.

А гуруҳида Миср Уругвайга 0:1 ҳисобида ютқазганди. Ал-Шенави бошланғич таркибда майдонга тушди ва рақибларнинг зарбаларини қайтариб турди, аммо у 90-дақиқада Хименеснинг бош билан берган зарбасини ўтказиб юборди.

У якунда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди, аммо соврин ҳомийси – алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Budweiser компанияси бўлгани учун у совринни олишни истамаган.

Мавзуга оид