Ядровий қуролга эга аксарият давлатлар бундай қурол захираларини камайтириш билан бир вақтда янги ядровий қурол тизимларини яратмоқда ва мавжудларини модернизация қилмоқда, деб маълум қилди 18 июнда дунёдаги ядровий қурол захиралари бўйича ҳар йиллик маълумотлар эълон қилиниши билан боғлиқ ҳолда Дунё муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича Стокҳолм халқаро институти (SIPRI).
SIPRI маълумотларига кўра, 2018 йил боши ҳолатига кўра, 9 та давлат – АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва Шимолий Корея ихтиёрида умумий ҳисобда 14,5 мингта ядровий жанговар каллак бор бўлган. Бу 2017 йилдагига нисбатан камроқ бўлиб, ўтган йил боши ҳолатига кўра, бу давлатларда 15 мингта каллак бор бўлган.
Институт мутахассислари бир неча йилдан бери ядровий қурол асосан АҚШ ва Россия ҳисобидаги ядровий қуролнинг қисқартирилиши ҳисобига камаяётганини қайд қилишмоқда. Бу икки давлат ҳисобига дунёдаги ядровий қуролнинг 92 фоизи тўғри келади. Бироқ шу билан бирга Россияда ҳам, АҚШда ҳам ядровий қурол тизимларини янада модернизация қилиш бўйича узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқилган.
SIPRI докладида қолган давлатлар ядровий қуроли кўп эмаслиги, бироқ бу давлатларнинг барчаси ядровий қуролни етказишнинг янги тизимларини жойлаштиришни бошлашгани ёки бундай дастурларни амалга оширишлари ҳақида эълон қилишгани айтилган. Бундай давлатларга мисол тариқасида Хитой, Ҳиндистон ва Покистон келтирилган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 2017 йилда ядровий қурол соҳасида ўз имкониятларини ривожлантириш билан Шимолий Корея шуғулланишни давом эттирган ва бунинг бир қисми термоядровий қурол синови бўлган.
Докладнинг бир қисми тинчликпарвар амалиётларга бағишланган бўлиб, 2017 йилда дунёда 63 та кўп миллатли тинчликпарвар амалиёт амалга оширилган. Улардан 25 таси Африкада, 18 таси Европада, 9 таси Яқин Шарқда, 6 таси Осиё ва Океанияда, 5 таси Шимолий ва Жанубий Африкада ўтказилган. Бу амалиётларда иштирок ўтган контингент сони 152 минг 822 кишидан 145 минг 911 кишигача, яъни 4,5 фоизга қисқарган. Улардан деярли 4 дан 3 қисми Африкада тинчликни таъминлаш бўйича вазифаларни бажариш билан шуғулланган.
SIPRI 1966 йилда ташкил этилган ва ихтилофлар, қуролланиш, қуролланиш ва қуролсизланишни назорат қилиш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи мустақил таҳлилий марказ ҳисобланади.















