Футбол афсонаси Диего Марадона Аргентина терма жамоаси Хорхе Сампаолини танқид қилди. Бу ҳақда El Comercio хабар берди.

"Терма жамоани бошқариш учун иқтидорлироқ мураббийлар бор. Сампаолида аниқ ўйин режаси йўқ. Мен у 2-3-3-2 схемасида ўйнаши ҳақида ўқигандим. Бу кулгили. Ҳеч ким ҳозир бундай ўйнамайди. Исландия, Нигерия ҳамда Хорватия билан бир гуруҳда осон бўлмайди", – деди Марадона.