Спорт | 01:02 / 18.06.2018
14309
2 дақиқада ўқилади

Немис мухлиси ЖЧ-2018 ўйинларини томоша қилиш учун Россияга ўз тракторида келди

Фото: ТАСС

Германиялик кекса футбол мухлиси Гурберт Вирт Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати учрашувларини томоша қилиш учун ўз тракторини миниб келди ва маҳаллий журналистларга Россия йўллари сифатидан қониққанини айтиб ўтди, деб ёзади ТАСС.

Вирт Форгҳаймдан Москвагача бўлган 2,5 минг километр йўлни босиб ўтган. У миниб келган трактор 1936 йилда ишлаб чиқарилган. Якшанба куни Москва шаҳри спорт ва туризм департаменти раҳбари Николай Гуляев Виртга Германия-Мексика ўйини чиптасини топширди.

«Россия йўллари билан боғлиқ бирорта муаммо юзага келмади. Уларнинг сифати немисларникидан қолишмайди. Мени беш марта йўл полициячилари тўхтатишди, фақат бирга суратга тушиш учун», — деган Вирт.

«Россияга келганимда мен ушбу ўйинга кириш имконияти ҳақида сўрадим. Москва шаҳри ҳукумати менга шундай имконият яратиб берди ва улардан миннатдорман», — деган у.

Виртнинг сўзларига кўра, йўлда энг қизиқ воқеалар инсонлар ва янги танишлар орттириш билан боғлиқ бўлган.

ЖЧ-2018 «F» гуруҳининг Германия – Мексика учрашуви Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтди ва мексикалик футболчи Ирвинг Лосанонинг 35-дақиқада киритган тўпи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Мавзуга оид