Жамият | 17:47 / 18.06.2018
25320
3 дақиқада ўқилади

Самарқандлик тадбиркор чиқиндилар қайта ишлашдан 4 млрд сўм ишлаб топди

Полиэтилен қувурлар, саноат плёнкалари, маиший буюмлар ишлаб чиқарувчи «Рустам Пластекс» компанияси 15 йил аввал ташкил этилган. «Самаркандский вестник» нашрининг ёзишича, бу вақт мобайнида компания нафақат фаолиятини давом эттиришга, балки ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириб, маҳсулотлар сотиш учун доимий бозорларни топишга муваффақ бўлди.

Маҳсулотларга қўшни вилоятларда - Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Хоразмда ҳам талаб бор. Бунга сабаб оддий - ҳозирги кунда мамлакатда турли бинолар, жумладан, уй-жойлар қурилиши тезлиги юқори суръатдадир. Қурилиш бор экан, қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам мавжуддир. Бундан ташқари, саноат плёнкаси қишлоқ хўжалиги, хусусий иссиқхоналар учун зарур.

Завод хомашёнинг бир қисмини «Шўртан» газ-кимё мажмуасидан (Қашқадарё) олади, бошқа бир қисми эса Россиядан импорт қилинади.

Энг катта плюс - бу ерда чиқиндилар қайта ишланади. Кунига 800 килограммгача эски плёнка ва пластмасса маҳсулотлари. Корхона ҳудудида ишлатилган целлофан пакетлар, плёнкалардан ташкил топган катта «тоғни» кўрганингизда, унинг раҳбарларига миннатдорлик изҳор қилиш истаги пайдо бўлади - бу чиқиндиларнинг бари ҳаммаси оёқларимиз остида, кўчаларда, ариқларида ётиши ҳам мумкин эди. Бу ерда эса буларнинг барига ишлов берилмоқда ҳамда у яхши даромад келтиряпти.

Бу билан корхона атроф-муҳит муҳофазасига катта ҳисса қўшмоқда.

Раҳбарият бирон бир турдаги маҳсулотга учун бозор конъюнктурасига боғлиқ бўлишни хоҳламай, капитал йўналтириш ва даромад олишнинг бошқа усулларини изламоқда.

- Яқин келажакда мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун музлатгич қуришни режалаштирмоқдамиз, - дейди бош ҳисобчи Дилшод Рафиқов. - Бу экспортни йўлга қўйиш мақсади учун мўлжалланган.

Асосий маҳсулот турига келсак, ҳозирда 12 метр кенгликдаги плёнкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бунгача уларнинг кенглиги 3 метр эди.

Фақат жорий йилнинг биринчи чорагида «Рустам Пластекc» ХК 1 миллиард 903 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Ҳозирги кунда бу ерда 50 киши доимий асосда ишлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид