Жаҳон | 14:54 / 19.06.2018
12940
2 дақиқада ўқилади

DW: етакчи давлатлар «ядровий янгиланишни» давом эттирмоқда

Фото: Владимир Смирнов/ТАСС

Ядро қуролига эга давлатлар ўз арсеналини янгиламоқда. Бундан Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти маълумотлари дарак бермоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle ёзяпти.

2017 йилда БМТда ядро қуролини бутунлай тақиқлаш тўғрисида конвенция қабул қилинди. Хусусан, 122 мамлакат ўз ҳудудида ядро қуролини ишлаб чиқармаслик ва жойлаштирмаслик бўйича мажбуриятни ўз бўйнига қўядиган битимни имзолади. Бироқ, бир йил ўтиб бу «ядро қуролисиз дунё тўғрисидаги орзу, ўтган йилги қор каби эриб кетди», деб ёзади DW.

Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институтидан бўлган экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, тўққизта давлат арсеналида 14,4 мингта ядро қуроли бирлиги сақланади. Улар орасида: АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва КХДР.

2016 йил билан таққослаганда ядро қуроли ҳажми камайганига қарамай, экспертлар мамлакатлар ўз арсеналини модернизация қилаётгани ҳамда қуролни янгилаётганидан ташвишда.

Стокгольмдан бўлган олимлар хулосасига кўра, яна бир тенденция давом этяпти: мудофаа маҳсулотининг глобал савдоси, у сўнгги ўн йилда анча жиддий тарзда ошди. Баъзи давлатларда бундай вазиятга ошиб бораётган мудофаа харажатлари ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин, дея кўрсатади экспертлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид