Спорт | 14:05 / 20.06.2018
23130
1 дақиқада ўқилади

Видео: Япония ҳамда Сенегал мухлислари ўйиндан кейин трибунани тозалашди

Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати 1-турида Япония ҳамда Сенегал терма жамоалар ўзларидан кучли бўлган жамоаларни мағлуб этиб қаҳрамонлик кўрсатган бўлса, уларнинг мухлислари ҳам ўзларини тутиш борасида ўрнак кўрсатишди. 

Сенегал мухлислари жамоасининг Польша устидан қозонган ғалабасидан сўнг (2:1), стадионни тарк этмай, ўзларидан қолган чиқиндиларни тозалаб чиқишди. 

Колумбияни 2:1 ҳисобда ютган Япония терма жамоаси мухлислари ҳам стадионни тарк этишга шошилмай, трибунани тозалашди. 

Япониялик мухлислар стадионга чиқиндиларни тозалаш учун махсус пакетларни ҳам олиб келишган эди. 

Мавзуга оид