Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамшид Қўчқоров Георгий Петров билан учрашди, ХМК хусусий секторга оид консультатив хизматларни кўрсатади
«Халқаро молиявий корпорация Ўзбекистоннинг хусусий секторини ривожлантиришга қаратилган консультатив хизматларни кўрсатади». Бу ҳақда Халқаро молиявий корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё давлатларида давлат-хусусий шерикчилиги юзасидан консультатив хизматларни кўрсатиш бўйича менежери – Георгий Петров ўз ташрифи давомида айтиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг Халқаро молиявий корпорациянинг (ХМК) Георгий Петров бошчилигидаги делегацияси аъзолари томонидан консультатив хизматларни кўрсатиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида гемодиализ хизматлари учун инвестицияларни жалб этиш соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. ХМК томонидан соғлиқни — сақлаш секторига давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) моделини қўллаган ҳолда эксперт ва хусусий инвестицияларни жалб этиш, шу аснода хусусий сектор қатнашчисини молиялаштириш учун белгилаш, аҳолига гемодиализ хизматини ташкил этиш, бошқариш ҳамда кўрсатилиши режалаштирилмоқда.
Халқаро молиявий корпорация, Жаҳон банкининг Гуруҳи таркибида ҳисобланиб, ўзининг асосий фаолиятини ривожланаётган иқтисодиётга эга мамлакатларнинг хусусий секторига қаратадиган глобал ривожланиш институти бўлиб, Ўзбекистонда ўз фаолиятини 1993 йилдан буён амалга ошириб келмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
09:00 / 21.12.2025
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
11:08 / 19.12.2025