«Манчестер Юнайтед» «Шахтёр»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фред трансферини якунлади.

Клублар ушбу бразилиялик футболчи трансфери ҳақида 5 июнь куни эълон қилишганди, бугун «МЮ» футболчи билан кейинроқ узайтириш шарти назарда тутилган 5 йиллик шартнома имзолаган.

Клублар келишув шартларини ошкор қилишмаяпти, аммо ОАВда «МЮ» ушбу 25 ёшли хавбек учун 60 миллион евро тўлаши айтилганди.

Фред Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2018 доирасидаги биринчи ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди, аммо у Коста-Рикага қарши иккинчи ўйинда майдонга тушиши мумкин.