Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 19 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил 5 март куни Сергели туманида яшовчи муқаддам судланган С.Ю. Юнусобод туманида яшовчи Н.Э. исмли аёлга Хитой Халқ Республикасидан чироқ ёқгичларни арзон нархда олиб келиб, қайта сотиб, мўмайгина даромад олишини айтиб алдов йўли билан ишончига кириб, ундан 6400 АҚШ доллари маблағини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай, пулларни қайтариб бермаган. 

Ҳолат юзасидан С.Ю. қўлга олинган.