Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Таёқ услуби». Хитой АҚШни огоҳлантирди
Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги вакили Гао Фэннинг маълум қилишича, АҚШнинг Хитой билан музокараларда «таёқ услубидан» фойдаланиши ҳеч қандай натижа келтирмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Америка томони таёқ услубига кўникиб қолган, бироқ у Хитой билан ҳеч қандай иш бермайди, бундай иррационал хатти-ҳаракат билан муаммога ечим топиш даргумон нарсадир», - дея айтиб ўтган Гао Фэн.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Хитой томони АҚШ билан ўтказилган маслаҳатлашувлар якунини конструктив ва ижобий, деб ҳисоблайди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, АҚШ ўз позициясига қарши иш қилаётгани ва яна савдо урушини авж олдираётгани чуқур афсусга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ фермерларига зиён етказишга ваъда берганди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026