Муомаладаги нақд пуллар миқдори кескин ўсди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
1 июнь кунги ҳолатга кўра, муомаладаги нақд пуллар 20 трлн сўмга тенг. 1 майда эса, бу кўрсаткич 18,6 трлн сўм, 1 апрелда - 18,2 трлн сўм бўлганди.
Шу билан бирга, миллий валютадаги депозитлар миқдори ҳам ўсган - 31,6 трлн сўм (майда - 30,6 трлн сўм, апрелда - 30 трлн сўм эди).
Хорижий валютадаги депозитлар қисқаришда давом этмоқда - 24 трлн сўм (май ойида - 25,3 трлн сўм, апрелда - 25,7 трлн сўм эди).
Кенг маънодаги пул массаси 1 июнь ҳолатига кўра 76,2 трлн сўмга тенг. Май ойида - 74,6 трлн сўм, апрелда - 74 трлн сўм эди.












