Тоза ва хавфсиз уй - бу нафақат кунда уйни намли тозалаш, балки чангларнинг йўқлигини англатади. Чангнинг аксарият қисми инсон кўзига кўринмайди, кейин эса барча оила аъзолари учун жуда ҳам хавфли ҳамдир. Ва, кўп ҳолларда оддий маиший техникалар бу каби бактерия ва аллергенларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Бу, албатта, кондиционерларга ҳам тегишли бўлиб, бизнинг серқуёш ўлкамизда уларсиз яшашнинг иложи йўқ. Уйингиз ҳавосини ноёб функциялар ва янги кўринишдаги дизайнга эга бўлган LG’нинг ақлли Inverter V ArtCool кондиционери ёрдамида зарарсизлантиринг.

Асосий вазифаси - ҳавони совитишдан ташқари, кондиционер кўплаб функцияларга эга. LG мутахассислари вентильятор парраклари ишлаган вақтда ҳаво қаршилигининг мавжуд эмаслиги сабаб шовқин даражасини 40%га камайтириш имконини берувчи Skew Fan ички блок вентильяторининг янги тизимини яратдилар. Паст даражадаги тебранишга эга компрессор юқори даражада қулайликни яратиб, бутун уй бўйлаб тинчлик ва хотиржамликни таъминлайди.
Уйдаги мусаффо ва тоза ҳаво тўрт босқичли соғлиқни ҳимоя қилиш тизимини таъминлайди, жумладан:
- хавфли вирусларни фаолсизлантирувчи вирус ва аллергенларга қарши фильтр.

- LG Plasmaster Cyclotron HAF бактерияга қарши янги авлоди нафақат ташқи ҳид ва чанглардан, балки маиший каналардан ишончли ҳимоя қилади ва аллергик касалликларни бартараф этади, айниқса нафас қисишидан азият чекувчилар учун бу жуда муҳим.
- уч карра дезодорация қилувчи фильтр ҳаводаги турли кимёвий моддаларни ва нохуш ҳидларни, мисол учун тамаки тутунини бартараф этади.















