04:07 / 01.07.2018
16912

ЖЧ-2018. 1/4 финалининг илк жуфтлиги маълум

Фото: AP

Уругвай терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалия устидан ғалаба қозониб, 1/4 финалига чиқди. "Фишт" стадионида кечган ўйин 2:1 ҳисобида Уругвай фойдасига ҳал бўлди. 

1/4 финалида Уругвай терма жамоаси 1/8 финалида Аргентинани мағлуб этган Францияга қарши майдонга тушади. 

Учрашув 6 июль куни, Тошкент вақти билан 19:00да "Нижний Новгород" стадионида бошланади. 

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top