01:09 / 01.07.2018
14723

ЖЧ-2018. Кавани дубль қайд этиб, Португалияни 1/8 финалда қолдириб кетди

Жаҳон чемпионати 1/8 финалининг иккинчи жуфтлик ўйини ўз ниҳоясига етди. Уругвай ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасида кечган баҳс 2:1 ҳисобида уругвайликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Уругвай сафида Кавани дублга эришган бўлса, Португалиянинг ягона голи Пепе томонидан киритилди. 

Шу тариқа Уругвай терма жамоаси 1/4 финалига йўл олди ва унда Франция терма жамоаси билан куч синашади. 

1/8 финал

Уругвай – Португалия – 2:1 (1:0)

Голлар: Кавани, 7 (1:0). Пепе, 55 (1:1). Кавани, 62 (2:1).
Уругвай: Муслера, Касерес, Годин, Хименес, Лаксальт, Нандес (Санчес, 81), Торрейра, Весино, Бентанкур (Родригес, 63), Луис Суарес, Кавани (Стуани, 74).
Португалия: Руй Патрисиу, Рикарду Перейра, Пепе, Жозе Фонти, Рафаэл Геррейру, Бернарду Силва, Виллиам Карвалью, Адриэн Силва (Куарежма, 65), Жоау Мариу (Фернандеш, 84), Криштиану Роналду, Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 74).
Огоҳлантиришлар: Криштиану Роналду, 90+3.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top