Жаҳон | 09:16 / 02.07.2018
7472
1 дақиқада ўқилади

Бойқўнғир космодромида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди 

Фото: РИА Новости / Алексей Филиппов

Бойқўнғир космодромида ахборотнинг ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида ходимларга иш вақтида нафақат ишчи компьютерлардан, балки шахсий гаджетлардан ижтимоий тармоқларга кириш тақиқлаб қўйилди. 

Аввалроқ космодромда рақамли ҳужжат айланиши жорий қилиниши, старт олди ишлар режалари бўлинмалар бошлиқларига махсус ажратилган планшетларга юборилиши маълум қилинган.  

“Хизмат ахборотининг ташқарига чиқиб кетишининг олдини олиш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ишчиларга иш вақтида мобил телефонлар, планшетлардан ижтимоий тармоқларга ва матнли хабарлар билан алмашиш тизимларига кириш тақиқлансин”, дейилган буйруқда.

Ҳужжатда кириш тақиқланган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар рўйхати келтирилган. Улар орасида Telegram ҳам бор.

Космодром директори Евгений Раковский ўзаро хабар алмашиш учун корпоратив электрон почта хизматидан фойдаланишни талаб қилган. 

Космодромдаги манба ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. 

Мавзуга оид