Жаҳон | 17:31 / 03.07.2018
3332
1 дақиқада ўқилади

Facebook сохта янгиликларга қарши курашиш учун янги компанияни харид қилмоқда

Facebook Буюк Британиянинг сунъий интеллектдан фойдаланувчи технологияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Bloomsbury AI компаниясини харид қилиш учун 30 миллион доллар сарфлайди. 

Фото: Bloomsbury AI

Британия компанияси хусусан табиий тил (NLP)дан фойдаланиб, матнларни қайта ишлаш технологиясига ҳам ихтисослашган, бу технология сунъий интеллектга ёзилган матнни таҳлил қилиш ва ушбу матн бўйича саволларга жавоб бериш имконини беради. Маълум қилинишича, Facebook ижтимоий тармоқдаги сохта янгиликларга қарши курашиш ва контент сифатини қўшимча назорат қилиш мақсадида мазкур компанияни қўлга киритмоқда.

Бу Facebook'нинг қатор можаролардан кейин шубҳали янгиликларга қарши кураш чораларидан яна биридир. Май ойида Facebook Барселонада сохта янгиликларга қарши курашувчи ваколатхонасини очиши ҳақида маълум қилинди. Бунга қадар компания Германиянинг Эссенида ҳам шундай марказ очган.

Мавзуга оид