Time журнали талқини бўйича 2018 йилнинг интернет оламидаги энг нуфузли кишилар Топ-25лиги эълон қилинди. Улар интернет энг катта таъсирга эга ва нюьсмейкер бўлган фаол фойдаланувчилар орасидан танлаб олинган. Энг нуфузли кишилар орасида шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари, машҳур блогерлар, сиёсатчилар ва ҳатто бутун бир ҳаракат ҳам бор. Рўйхатга ижобий ва салбий қарашлар ҳамда ёндашувларга сабаб бўлганлар ҳам бирдек киритилган.
Шундай қилиб, бу йилги рейтингга қўшиқчи Рианна, модель ва ёш она Кайли Женнер, 17 ёшида машҳур бўлиб кетган қўшиқчи Baby Ariel (Ариэль Мартин), қуроллар айланмаси назоратини кучайтиришни талаб қилаётган парклендлик фаол талабалар ва ҳатто АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам бор.


Бундан ташқари, интернетдаги энг нуфузлилар рўйхатига рэпер Канье Уэст, Кореянинг BTS поп-гуруҳи, Instagram-блогер Бизи Филиппс, Филиппиннинг #BabaeAko ҳаракати аъзолари, 6 ёшли Youtube-блогер Райан ҳам киритилган. Маълумки, Райан Forbes журнали таснифи бўйича YouTube порталининг энг кўп ҳақ тўланадиган саккизинчи блогери ҳисобланади.

























