Хитой дунёдаги энг катта ракетани қурмоқчи
Хитой 2030 йилгача Long March-9 ракета-ташувчисини қурмоқчи. Ракетанинг ўлчамлари эса уни тарихдаги энг катта ракетага айлантиради, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.
Маълумотларга кўра, ушбу ракета Ер атрофидаги орбитага 130–140 тонна фойдали юк олиб чиқа олади. Бу эса унинг энг яқин рақобатчиси, юк кўтариши 64 тоннани ташкил қилувчи Falcon Heavy’никидан анча кўпроқни ташкил қилади.
Ракетанинг аниқ ўлчамлари ҳозирча номаълум, бироқ маълум қилинишича, унинг диаметри 10 метргачани ташкил қилиши мумкин. Ракета ҳар бирининг диаметри 5 метргача келадиган 4 та двигател билан жиҳозланади.
Ракетанинг конструкцияси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш билан Хитой коинот технологиялари академияси шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
09:10 / 24.09.2024