Эскизлардан бирида яқин орада чиқарилиши кутилаётган Meizu 16 моделини эслатувчи рамкасиз смартфон кўрсатилган. Яна бир смартфоннинг рамкаси йўғонроқ бўлиб, унда ўзига хос жиҳат – қўшимча дисплей бор. 

Фото: gagadget.com

Қўшимча дисплей смартфоннинг орқа панелида қўш камера ёнида жойлашган. Смартфон дизайни бўйича ўтган йил чиққан икки дисплейли Meizu Pro 7’дан фарқ қилади. Шу билан бирга компания Meizu Pro 7 муваффақият қозонмаганини тан олган: икки дисплейли смартфон фойдаланувчилар орасида оммалашмаган.