Ўзбекистон | 18:00 / 04.07.2018
19983
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев ўзбек-тожик чегараси бўйича келишувни ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек-тожик чегарасининг алоҳида ҳудудлари бўйича келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Ушбу қонун май ойи охирида қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, июнь ойи охирида Сенат томонидан маъқулланганди. Ушбу келишув 9 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи доирасида Душанбеда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланганди.

Ушбу ҳужжат икки давлатнинг 192 километрлик умумий чегараларини демаркация ва делимитация қилишни қамраб олган. Бугунги кунда икки давлат чегарасида фақат битта участканинг мақоми ноаниқ бўлиб қолмоқда - бу Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти туташган нуқтада, Фарҳод ГЭС тўғони жойлашган ҳудуддадир.

Тожикистон Ер ресурслари ва геодезия бўйича давлат қўмитаси маълумотига кўра, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 км.га тенг. Умумий узунликдан 105 километри дарё орқали ўтса, қуруқликдагиси - 1227 км.

Мавзуга оид