2012 йилда Грузиянинг Батуми шаҳрида Қора денгиз бўйида архитектор Давид Гогичаишвилининг лойиҳаси бўйича антиқа бино қурилиши якунланган. Бинонинг антиқалигига эса унинг 27-қаватида томоша ғилдираги ўрнатилгани сабабдир. Томоша ғилдираги 8 та кабинадан иборат бўлиб, 40 кишига мўлжалланган.
Дастлаб бинода Грузия-АҚШ технология университети жойлашиши керак бўлган. Бироқ университетни очиш режалари амалга ошмаган ва бино 2015 йилда RED–Co қурилиш компаниясига 25 млн долларга сотилмагунча бир неча йил бўшаб ётган.
Кейинчалик бинода ва унга ёндош иншоотларда 5 юлдузли меҳмонхона, казино, спа- ва фитнес-марказлар, ресторанлар ҳамда қимматбаҳо турар жойлар жойлаштирилган.