Жаҳон | 14:44 / 09.10.2021
5804
1 дақиқада ўқилади

Грузияда кўп қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушиши натижасида бир неча киши ҳалок бўлди. Мамлакатда мотам куни эълон қилинди

Бино қулаши иши бўйича уч киши – биринчи қаватдаги хонадон эгаси ва таъмирлаш ишларини олиб борган икки ишчи қўлга олинган.

Фото: Kulumbegashvili Tamuna/XinHua

Грузиянинг Батуми шаҳрида 1980-йилларда қурилган 5 қаватли бинонинг битта подъезди қулаб тушиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, яна уч киши вайроналар остидан қидирилмоқда.

Тахминга кўра, фожиага бинонинг биринчи қаватида қурилиш ишлари қоидага зид тарзда олиб борилгани сабаб бўлган. Биринчи қаватда қаҳвахона, дўконлар ва гўзаллик салони жойлашганди. Яна бир тахминга кўра, таъмирлаш вақтида бинонинг таянч девори бузилиши натижасида подъезд қулаб тушган.  

Грузияда 11 октябр мотам куни деб эълон қилинди.

Мамлакат бош вазири Ираклий Гарибашвили давлат барча жабрланганларга ёрдам беришини маълум қилди.

«Барча айбдорлар қонунга мувофиқ қатъий жазоланади», — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Бино қулаши иши бўйича уч киши – биринчи қаватдаги хонадон эгаси ва таъмирлаш ишларини олиб борган икки ишчи қўлга олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид