01:07 / 07.07.2018
19596

ЖЧ-2018. Бельгия Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Фото: Getty Images

Бельгия терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Бразилия устидан кичик фарқ билан ғалаба қозонди. "Казань Арена" стадионида кечган ўйин бельгияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

13-дақиқада Фернандиньонинг автоголи Бельгияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада де Брюйне фарқни оширишга муваффақ бўлди. Бразилиянинг ягона голи 76-дақиқада Рената Аугусто томонидан киритилди. 

Бельгия терма жамоаси ярим финалда Франция билан куч синашади. 

1/4 финал

Бразилия – Бельгия – 1:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 13, автогол Фернандиньо, 0:2 – 31 де Брюйне, 1:2 – 76 Ренато Аугусто.
Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 73), Фернандиньо, Коутиньо, Виллиан (Фирмино, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Дуглас Коста, 58).
Бельгия: Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Феллайни, Шадли (Вермален, 83), де Брюйне, Витцель, Азар, Лукаку (Тилеманс, 87).
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (47), Менье (71), Фернандиньо (85), Фагнер (90).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top