Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийсиз қолганига мана 7 ой бўляпти. Championat.asia сайти Шаҳбоз Беғамовнинг шу мавзуга бағишланган мақоласини чоп этди.
Самвел Бабаян истеъфога чиққач ўртада эски ЎФФ, ҳозирги ЎФАда икки бор раҳбарият ўзгарди. Терма жамоани ўртоқлик ўйинларига тайёрлаш учун Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий мақомида бир муддат ишлади. Кейинчалик Темур Кападзе вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турди. Айни пайтда эса терма жамоани бошқарадиган ҳақиқий эга йўқ.
Ўзбекистон терма жамоасига мураббий тайинлаш хронологияси:
2017 йил, 7 сентябрь: Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди.
12 сентябрь: ЎФФда ҳисобот сайлов конференцияси: Мираброр Усмонов ўрнига Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти сифатида сайланди.
27 сентябрь: «Терма жамоага ким мураббий бўлишини яқин 20-25 кун ичида эълон қиламиз. Мураббий хорижлик, катта тажрибага эга мутахассис бўлади».
Октябрь: Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртоқлик учрашувида вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлди.
Октябрь: БААга қарши ўйиндан сўнг ЎФА расмий сайтида Умид Аҳмаджоновнинг қуйидаги гаплари эълон қилинди: «Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин, ҳозирча, бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо, изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз».
Ноябрь: ЎФФ терма жамоага номзод мураббийлар рўйхатини эълон қилади: Дан Петреску (Руминия), Славолюб Муслин (Сербия), Миодраг Радулович (Черногория), Анджелио Алессио (Италия), Бернд Шторк (Германия), Бранко Иванкович (Хорватия), Славен Билич (Хорватия), Вальтер Маццари (Италия), Берт ван Марвейк (Нидерландия).
Декабрь: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи янги йилдан сўнг эълон қилиниши айтилди.
















