Инсультни бошдан ўтказган кишиларнинг 80 фоизга яқини ногирон бўлиб қолади. Уларнинг 25 фоизи умрининг қолган қисмида ўзгаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлади. Нима учун статистика бундай? Шунчаки аксарият ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишга шошилмайди. Касаллик миянинг кенг участкасига зарар етказиб бўлганидан кейингина тез ёрдам чақиришади. "Здоровье с Еленой Малышевой"да инсультни вақтида аниқлаш ва унинг олдини олишга доир тавсиялар тақдим этилди.

Хавф омиллари:
- Артериал гипертензия;
- Ёшнинг 50 дан ошганлиги;
- Юрак касалликлари;
- Қандли диабет;
- Холестериннинг юқори даражада бўлиши;
- Спиртли ичимликларни ичиш;
- Стресс;
- Чекиш;
- Камҳаракат ҳаёт тарзи;
- Семизлик.
Инсультнинг илк белгилари:
- Қўл ва оёқлардаги заифлик ёки увишиш;
- Нутқнинг бузилиши. Инсон унга нима гапираётганингизни тушунмайди;
- Мувозанатни йўқотиш;
- Бош айланиши;
- Ҳушдан кетиш;
- Кучли бош оғриғи;
- Юзнинг бир томони фалаж бўлиши (жуда камдан-кам ҳолатларда – бутун тана);
- Юз қийшайиши;
- Кўнгил айниши ва қайд қилиш;
- Кўз олдининг қоронғулашиши;
- Кўзларнинг ноодатий ҳаракатланиши;
- Ҳаддан ташқари паст ёки юқори артериал қон босими.
Дарҳол шифохонага!

Уй шароитида ташхис қўйиш ва даволашдан фойда йўқ. Махсус ускуналарсиз ҳатто шифокорлар ҳам 10 фоиз ҳолатларда ташхис қўйишда адашишади. Шу боис инсульт гумон қилинганда беморни имкон қадар тезроқ шифохонага етказиш керак. Шундай бўлса-да, тез ёрдам етиб келгунича беморга бироз ёрдам беришингиз мумкин:









