"SOCIETY" журналининг навбатдаги сони Ўзбекистонга аталди
Европада энг машҳур нашрлардан бири - "SOCIETY" журналининг навбатдаги сони Ўзбекистонга аталди. Тақдимот Вена шаҳрида ўтказилди.
Унда 300 нафардан ортиқ дипломатик корпус вакиллари, тадбиркор-инвесторлар, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Шарипов иштирок этди.
“Ушбу нуфузли журналнинг навбатдаги сони айнан Ўзбекистонга аталганининг ўз сабаблари бор,– дейди журнал бош муҳаррири Гертруд Таухаммер.– Шахсан ўзим жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таклифига кӯра Ўзбекистонда бўлдим. Ўзим учун жуда кўплаб янгиликлар олдим. Шунингдек, уюшманинг бир йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида ўтказилган Халқаро форумда иштирок этиб, Ўзбекистон ва ўзбек ипакчилиги ҳақидаги улкан таассуротлар билан қайтган эдим”.
Тақдимотда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ш.Асадов ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Шарипов йиғилганларга мамлакатимизда бизнес ва тадбиркорликка, хорижий инвесторларга яратиб берилган имкониятлар, қулай инвестиция ва бизнес муҳити, пиллачилик тармоғи истиқболлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Президентимиз олиб бораётган бу каби янгиликлар хорижликларда катта қизиқиш уйғотди. Венадаги боғда давлатимизнинг дўстлик дарахти сифатида -тут ниҳоли экилди.
Мавзуга оид
22:08 / 07.03.2024
«Муштум» журнали фаолиятини давом эттиришини эълон қилди
16:34 / 06.03.2024
“Муштум” журнали фаолияти вақтинча тўхтатилди
13:21 / 03.08.2023
100 та тиббий журнал ядро қуролини тақиқлаш талаби билан чиқди
21:17 / 06.10.2021