Иқтисодиёт | 11:50 / 12.07.2018
14603
1 дақиқада ўқилади

Хитой Халқ банки юаннинг долларга курсини кескин пасайтирди

Фото: AFP/ Stringer

Хитой Халқ банки АҚШ билан савдо баҳси доирасида 12 июлда юаннинг долларга курсини 0,73 фоизга пасайтирди. 

АҚШ Хитой билан савдода катта миқдорда дефицитга эга. Вашингтон кўп марта Пекинни юаннинг долларга нисбатан қийматини сунъий пасайтиришда айблаган. Юаннинг долларга нисбатан заифлаштирилиши Хитойнинг АҚШга экспортини рағбатлантиради. Охирги кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитой маҳсулотларига божлар киритмоқда, Пекин ҳам ўз навбатида акс чоралар кўрмоқда.

12 июлда Хитой Халқ банки юаннинг долларга нисбатан курсини бир долларга 6,6726 юан даражасида ўрнатди, бу эса 11 июлдаги курсдан 492 пункт кўпроқни ташкил қилган.

Аввалроқ Хитой юаннинг курсини оз миқдорда мустаҳкамлаб келаётганди, бироқ охирги 2 ҳафта ичида юан курси пасайтирилган. Хитой Халқ банки айрибошлаш курсини оқилона ва барқарор даражада сақлаб қолишга ваъда берган.

Мавзуга оид