Жаҳон | 18:27 / 12.07.2018
11124
2 дақиқада ўқилади

Керри Трампнинг НАТО саммитидаги ҳаракатларини танқид қилди

Фото: Getty Images

АҚШнинг собиқ давлат котиби Жон Керри АҚШ президенти Дональд Трампнинг НАТО саммитида ўзини тутишини танқид қилди. Унинг фикрича, бу “АҚШнинг жаҳондаги нуфузига путур етказади”.

“Мен ҳеч қачон президент Трампнинг НАТО ва Германияга қарши бу даражадаги ғалати ва бесамар нутқи каби сўзларни эшитмаганман. Бу уятли, ҳалокатга олиб келувчи ва АҚШнинг ҳозирги манфаатларига буткул зид ҳолат бўлди”, — деб ёзди Керри Twitter аккаунтида.

“У бизнинг жаҳондаги нуфузимизга тўхтовсиз путур етказмоқда. У бизнинг манфаатларимизни парчаламоқда”, — деб қўшиб қўйди Керри.

Трамп Брюсселда бўлиб ўтаётган НАТО мамлакатлари саммитида Германия газ етказиш орқали тўлалигича Россия томонидан бошқарилаётганини билдирганди. У Германия Россия гази учун миллиардлар тўлаб, “Шимолий оқим-2”ни қуришни мўлжаллаган бир пайтда АҚШ уни НАТО бўйича иттифоқдош сифатида ҳимоя қилишини асло ёқламаслигини айтганди.

Мавзуга оид