Ўзбекистон | 16:20 / 13.07.2018
5681
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматлари агентлиги директори Франция элчиси билан учрашди 

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

2018 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Турахўжаев ва Франция Республикаси элчиси Виолен де Вильмор учрашди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими KUN.UZ’га хабар бермоқда.  

Кириш сўзида Агентлик директори Х.Турахўжаев меҳмонларни Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Агентликка юклатилган вазифа ва функциялар хусусида тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида, элчи Виолен де Вильмор Агентлик директорига мазкур учрашувни ташкил этганлиги учун миннатдорчилик билдириб, ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди. Виолен де Вильмор Францияда давлат хизматлари кўрсатиш жараёни билан таништириб, Ўзбекистон тажрибаси ўзида комплекс чора-тадбирларни акс этганлиги билан уникал эканлигини қайд этди.

Учрашув сўнгида тарафлар келгусидаги иккитомонлама ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишди.

Мавзуга оид