Испаниянинг Памплона шаҳрида буқалар чопиши вақтида 28 киши жароҳат олди. Sky News’нинг маълум қилишича, икки киши кўкрак қафаси, 3 киши бош мия чаноғи жароҳати олган, бир киши белидан лат еган. Улар шифохонага етказилганлар.
Буқаларнинг 850 метрга чопиши 2 дақиқа 12 сония давом этган.
2017 йилда шаҳардаги худди шундай буқалар чопишида 2 киши жароҳат олган ва 100 йил ичида биринчи марта матадор ҳалок бўлган. У ўзининг плашчида ўралишиб қолиб, ерга йиқилганда буқа ҳужумига учраган.












