Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Эмомали Раҳмон августда Ўзбекистонга келади
Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бугун, 16 июль куни Фарғонада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади, деб хабар берди «АП» Тожикистондаги манбасига таяниб.
Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари таркибига икки давлатнинг вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарлари киритилган.
Ҳукумат делегациялари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бўлажак юқори даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилади.
Томонлар март ойида Душанбеда имзоланган келишувлар ва Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномаларнинг амалга оширилиши қандай бораётганлигини муҳокама қилади.
«АП»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси хабар беришича, республика президенти Эмомали Раҳмон шу йилнинг август ойи иккинчи ярмида Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келади.
Мавзуга оид
17:51 / 13.05.2026
«Дўстлик – абадий, душманлик – ҳеч қачон» - Тожикистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
21:21 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди
19:12 / 18.04.2024
Ўзбек ва тожик халқлари дўстлик ришталари билан боғланган - Мирзиёев ва Раҳмон баёноти
22:34 / 25.03.2024