Нигерия шимолида “Боко Ҳаром” радикал гуруҳи ҳужумидан кейин 70 ҳарбий, жумладан 5 зобит бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужум 14 июлда Бама туманида содир этилган. Жангарилар камида 8 та юк машинасидан иборат конвойга ҳужум қилишган.












