Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандга дронларни яширинча олиб кирмоқчи бўлишди
“Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Санкт-Петербург-Самарқанд” йўналишида Самарқанд шаҳрига учиб келган фуқаро Т.Л. “яшил” йўлакни танлаб божхона назоратидан ўтаётган вақтда унга тегишли бўлган багаж ва қўл юклари синчковлик билан кўздан кечирилганда қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу шахс Хитой давлатида ишлаб чиқарилган квадрокоптер SYMA Х8SW DRONE номли икки дона учувчисиз учиш аппаратини яширин равишда Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган экан.
Мазкур учиш аппаратларининг техник таснифи ўрганилганда самода 70 метр баландликка кўтарилиб тасвирга олиши, Wi-Fi орқали смартфонларга тасвирни тўғридан-тўғри кўриш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:16 / 05.04.2026
Хитойда дунёдаги энг оғир юк ташувчи дрон синовдан ўтказилди
21:33 / 30.03.2026
Эроннинг арзон дронлари қандай қилиб уруш олиб бориш усулларини ўзгартиряпти?
13:10 / 24.03.2026