Ўзбекистон | 10:50 / 17.07.2018
34467
1 дақиқада ўқилади

«Урганч» халқаро аэропортининг ёпилиши сабаби маълум бўлди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати 16 июль куни «Урганч» халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эди.

«Kun.uz» манбасининг маълумотига кўра, аэропортнинг ёпилишига учиш-қўниш йўлагининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. 

Хусусан, «Турк ҳаво йўллари» самолётининг Урганчдан учиб кетиш чоғида, об-ҳаво ҳароратнинг жуда баландлиги сабабли, учиш-қўниш йўлагига зарар етказилган, унинг баъзи жойларида асфальт эриб кетган.  

Ҳозирги пайтда «Урганч» аэропортига амалга ошириладиган рейслар «Нукус» ва «Бухоро» аэропортларига кўчирилган. Аэропорт фаолияти техник ишлар якунлангач, тахминан 1 ҳафтадан кейин қайта тикланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид