Ўзбекистон | 18:00 / 17.07.2018
48794
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна 7та туман ИИБ бошлиғи ўзгарди, 3та бошқармага янги раҳбарлар тайинланди

Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида хабар қилинган

Подполковник Саиданвар Саидаълоев ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғига подполковник Баҳром Шерғозиев янги раҳбар бўлган, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини подполковник Аваз Муратов, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини капитан Ҳожиакбар Абдуллаев эгаллаган.

Шунингдек, республика бўйлаб яна 7та туманда ИИБ бошлиғи ўзгарган:

Подполковник Дилмурод Ихволдинов Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Азизбек Исламов Андижон вилояти, Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Майор Мансурбек Алиханов Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Капитан Ўктам Асқаров Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Дилшоджон Умаров Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Зокир Суванқулов Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Подполковник Шуҳрат Абдужаббаров Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи;

Бундан аввалроқ Фарғона вилоятининг 5та туманида ва бир шаҳрида ИИБнинг янги бошлиқлари тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид