Ўзбекистон | 11:50 / 18.07.2018
6837
2 дақиқада ўқилади

Судьялар халқ орасида қонунлар бўйича тушунтиришлар бермоқда

2018 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

2018 йилнинг 16 июль куни Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва Судьялар Олий кенгаши раисининг ўринбосари Д.Ариповнинг раислигида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини кўтариш мақсадида, Бектемир ва Яшнобод туманининг мусиқа мактаби биноларида сайёр учрашувлар ўтказилди. Учпашувда ҳудуддаги фуқаролар, ҳокимият, прокуратура, МФЙ, Ёшлар иттифоқи, ҳотин-қизлар қўмитаси ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Президент фармони мазмуни ва моҳияти тушунтирилиб, савол-жавоб тарзида мулоқот қилинди ҳамда уларнинг қизиқтирадиган ҳуқуқий масалаларга ечимлар берилди.

Йиғилишда фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида бўлиб ўтаётган шу каби ислоҳотлар юксак баҳоланиб, судьяларнинг ҳалқ орасида юриб, фуқароларни рози қилиш борасида ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга ошираётган ишлари ва қабул қилинаётган қарорлари ижобий натижа бераётганлиги ҳақида фикр билдирилди.

Мавзуга оид