Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси томонидан 2018 йилнинг январь – июнь ойлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ЯҲМ – миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси орқали ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – июнида ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 4 947,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,5 фоизга ўсди. ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 102,6 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 10,1 фоиз), саноат – 104,0 (36,3 фоиз), қурилиш – 101,5 (8,4 фоиз), хизматлар соҳаси – 103,7 фоиз (45,2 фоиз) каби ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2 677,6 минг сўмни ташкил этди ва 2,1 фоизга ўсди.

Андижон вилояти

ЯҲМ жорий нархларда 8 744,3 млрд. сўмни ташкил этди ва 7,8 фоизга ўсди. Иқтисодий ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 105,8 (ЯҲМ таркибидаги улуши 31,7 фоиз), саноатда – 122,3 (25,4 фоиз), қурилишда – 105,2 (5,7 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,2 фоиз (37,2 фоиз) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари натижасида таъминланди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 2 893,6 минг сўмни ташкил этди ва 6,0 фоизга ўсди.

Бухоро вилояти

ЯҲМ ҳажми 2,2 фоизга ўсди ва 6 870,6 млрд. сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг тармоқ таркибида ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 101,6 (ЯҲМ таркибидаги улуши – 30,1 фоиз), қурилишда – 103,8 (11,3 фоиз), хизматлар соҳасида – 103,7 фоиз (38,7 фоиз)ни ташкил этди. Шунингдек, 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда саноат тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши кузатилди ва 99,1 фоизни ташкил этди (мазкур тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши – 19,9 фоиз). Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 0,8 фоизга ўсди ва 3 663,0 минг сўмни ташкил этди.