Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Ботаника музейи ташкил этилади
Ўзбекистонда Ботаника музейи ташкил этилади ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби чоп этилади. Бу Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори»да кўрсатиб берилган.
Қарор ўсимликларни ўрганиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ноёб ботаник коллекцияларни сақлаш шароитларини яхшилаш, ўсимлик дунёсини ўрганиш, сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича ихтисослашган вазифаларни жадал ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, институтнинг ноёб илмий объекти «Марказий гербарий» миллий аҳамиятга эга гербарий деб тан олинади ва унга «Ўзбекистон миллий гербарийси» номи берилади.
Институтнинг илмий-тадқиқот ва ўқув-амалий фаолиятидаги ютуқларини оммалаштириш, шунингдек, кенг жамоатчиликни Ўзбекистоннинг ўзига хос ўсимликлари хилма-хиллиги билан таништириш мақсадида Ботаника музейи ташкил этилади.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, чоп этиш ва юритиш тартибини тасдиқлаши кўрсатилган.
Академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида Институт, Миллий гербарий ва Ботаника музейини жойлаштириш учун янги замонавий бино қурилади.
Мавзуга оид
10:21 / 13.05.2026
Сурхондарёда Қизил китобдаги қушни овлаб, истеъмол қилганлар аниқланди
14:39 / 06.05.2026
Қашқадарёда балиқчи табиатга етказган зарар миллион долларга баҳоланди
13:52 / 02.03.2025
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни ноқонуний сақлаб келган фуқаро ушланди
21:13 / 31.10.2024