Жаҳон | 11:41 / 21.07.2018
26462
1 дақиқада ўқилади

Тиш пастасининг хавфи маълум қилинди

Фото: pixabay

Техас университети олимларининг фикрича, тиш пастаси иккинчи турдаги қандли диабетни чақириши мумкин. Бу ҳақда Chemical Research in Toxicology журнали хабар бермоқда.

Тадқиқот маълумотларига кўра, тиш пастасида бор бўлган E171 титан диоксиди қандли диабетни келтириб чиқариши мумкин.

Таъкидланишича, олимлар диабет билан касалланиш сонининг ўсишини таркибида E171 бор бўлган тиш пастаси ва косметиканинг оммавий ишлаб чиқарилиши билан боғлашмоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар ўз тахминларини 11 кишидан иборат гуруҳда ўтказилган тадқиқот ёрдамида тасдиқлашди.

Натижаларга кўра, саккиз кишидан олинган таҳлил намуналарида титан диоксиди аниқланди ва уларнинг бари иккинчи турдаги диабетдан азият чеккан.

Ҳозирги вақтда олимлар каттароқ гуруҳда тадқиқот ўтказишни мўлжалламоқда.

Мавзуга оид