Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири: тест синовлари олий таълим муассасаси иштирокисиз ўтказилади
Бу йилги тест синовлари олий таълим муассасаси иштирокисиз ўтказилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда кеча, 21 июль куни бўлиб ўтган «Қабул-2018: Шаффофлик, ҳалоллик, адолат мезонлари ва инновацион ёндашувлар» мавзуидаги сессияда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.
«Бу йилги тест синовлари олий таълим муассасасидан олиб чиқиб кетилди. Тест синовлари олий таълим муассасаси ичида бўлмайди. Олий таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглар жамоаси тест синовларида иштирок этмайди. Катта павильонларда, катта ёпиқ майдонларда тест олиш шароитлари яратилган», деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади.
Мавзуга оид
14:30 / 22.07.2024
Академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган саналар эълон қилинди
22:16 / 01.05.2024
Тошкентда малака тест синовлари қандай ўтяпти? – репортаж
13:21 / 08.08.2022
Ҳаяжон, умид ва кўзёшлар. Тест синовлари старт олди
14:59 / 02.08.2022