Ўзбекистон | 15:45 / 23.07.2018
9339
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Қирғизистонга боради

Фото: Қирғизистон ТИВ ахборот хизмати

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон ота шаҳрида 21 июль куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Қирғизистон ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, томонлар президент Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи (2017 йил, 13-14 декабрь) вақтида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда ўзаро ташрифлар алмашинуви, хусусан, президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга амалга оширадиган (2018 йил, 3 сентябрь, Чўлпон ота) ташрифини муҳокама қилдилар.

Учрашувда сиёсий, сув-энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қирғиз-ўзбек муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари конструктив муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид