Жаҳон | 00:28 / 24.07.2018
6386
1 дақиқада ўқилади

Бриллиант ишлаб чиқарувчи жаҳондаги энг йирик компания ЖАРдан Мозамбикка 200та фил келтирмоқчи

Фото: Discovery

Жанубий Африканинг De Beers компанияси ЖАРдаги Venetia Limpopo қўриқхонасидан Мозамбикка филлар олиб ўтишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Бундан мақсад, Мозамбикда 15 йиллик фуқаролар уруши давомида камайиб кетган филлар сонини тиклашдир.

Майдони 32 гектар бўлган Venetia Limpopo паркида ҳозирда 270дан ортиқ фил яшайди, бу экотизимга жиддий зарар етказиши мумкин, дейилади компания хабарида. Мозамбикдаги майдони 408 минг гектар бўлган Zinave паркида эса атиги 60та фил қолган.

De Beers’га филларни олиб ўтишда бу жониворларни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи Peace Parks фонди ёрдам беради.  

De Beers –бриллиант ишлаб чиқарувчи жаҳондаги энг йирик компания бўлиб, унда 20 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Мавзуга оид