Ўзбекистон | 16:55 / 25.07.2018
16285
3 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгресси Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги тараққиётнинг олдинги сафига жойлаштирди

Фото: REUTERS/Yuri Gripas

Яқинда АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитасида Вашингтоннинг минтақага нисбатан сиёсатига бағишланган «Марказий Осиёдаги воқеалар ривожи» мавзусида эшитувлар бўлиб ўтди, дея хабар беради «Жаҳон» АА.

АҚШ Вакиллар палатасининг Европа, Евроосиё ва юзага келаётган таҳдидлар бўйича қуйи қўмитаси раиси Дейна Рорабахер эшитувларни очиб, Марказий Осиёда сўнгги икки йил давомида жуда ижобий ривожланиш динамикаси кузатилаётганини айтди.

«Янги президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик сиёсати туфайли бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг ушбу қисмида тараққиётнинг олдинги сафидадир», - дея таъкидлаб ўтди конгрессмен.

Унинг фикрига кўра, минтақадаги бошқа ижобий янгиликларга Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзоси сифатида сайланиши, Қирғизистонда президентлик ҳокимияти тинч йўл билан ўтгани айланди. Марказий Осиё мамлакатлари савдо-сотиқ, транспорт ва инфратузилмани модернизация қилиш борасида яқиндан ҳамкорлик қила бошлади, бу минтақада барқарорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.

Дейна Рорабахернинг айтишича, Қўшма Штатлар ушбу мамлакатларга ривожланишда, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларида фаол ёрдам бериши керак. Қонун чиқарувчининг таъкидлашича, «Марказий Осиёдаги давлатларнинг ҳамкорликни кенгайтириш учун очиқлигига замин бор». Қўшма Штатлар билан қалин мулоқотга қаратилган энг муҳим қадамлардан бирига Ўзбекистоннинг «Америка Овози» радиокомпанияси мухбирига республикада аккредитация берилиши айланди. Конгрессмен «бу тренд минтақадаги бошқа давлатлар томонидан ҳам ривожлантирилади», деган умидни билдирди.

Қуйи қўмита катта аъзоси, етакчи конгрессмен Грегори Микснинг ўз кириш сўзида қайд этишича, Марказий Осиё узоқ йиллар давомида Вашингтоннинг ташқи сиёсати атрофида қолди. Сўнгги йилларда минтақа давлатлари демократияни мустаҳкамлашда жиддий муваффақиятларга эришди. Бир қатор ҳал этилмаган муаммолар қолмоқда, бироқ АҚШ босим ўтказиш эмас, балки ҳамкорликка эътибор қаратиши керак.

Мавзуга оид