Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликларнинг аксарияти Россия Трампни обрўсизлантирувчи маълумотга эга деб ҳисоблайди
Фото: Chris McGrath/Getty Images
АҚШда фуқароларнинг аксарияти Россия ҳукумати Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампга нисбатан обрўсизлантирувчи маълумотга эга, деб ҳисоблайди. Бундан Коннектикут штатидаги Квиннипиак университети томонидан ўтказилган янги сўров натижалари дарак беряпти.
Хусусан, америкаликларнинг 51 фоизи Трамп бўйича обрўсизлантирувчи маълумот борлигига ишонади. Респондентларнинг 35 фоизи уларнинг фикрига қўшилмаяпти. Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти (74%) - демократлар, 18 фоизи - республикачилар.
Бироқ, Россия бундай маълумотга эга эканига ишончи комил бўлганлар миқдори 2 фоизга қисқарди. Апрелдаги сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 53 фоизи шу фикрда эди.
Тадқиқотда респондентларга АҚШ ҳукуматининг сайлов жараёнига «Россия аралашуви»дан ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларига доир савол берилди.
АҚШ фуқароларининг аксарияти (62%) амалдорлар Қўшма Штатларда сайловларни ҳимоя қилиш бўйича кўпроқ ҳаракат қилиши лозим эканини таъкидлаб ўтди. Америкаликларнинг 28 фоизи фикрига кўра, АҚШ аралашувнинг олдини олиш учун етарли иш қилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг Хельсинкида 16 июль кунги саммитини аксарият (73%) Россия муваффақияти, деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, фуқароларнинг 52 фоизи Хельсинки саммити АҚШ учун шармандали ҳолат бўлганини билдирган.
Мавзуга оид
00:02
Эрон зарбалари: чекланган жавобми ёки катта уруш бошланиши?
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
19:18 / 01.03.2026
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби қўшни давлатларни огоҳлантирди
17:35 / 01.03.2026