Чиноз туманида бир кунда 3 та туристик объект фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3217-сонли қарорига мувофиқ “2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш ҳудудий дастури” ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурга кўра 2018-2019 йиллар умумий қиймати 2,5 трлн.сўм бўлган 585 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 6 106 та янги иш ўрни ташкил қилиш кўзда тутилган.
Ўтган 6 ой давомида вилоятда жами 55 та туристик объект ишга туширилиши ҳисобига 68,6 млрд.сўм инвестициялар (49,1 млрд.сўм ўз маблағлари, 19,5 млрд.сўм банк кредити) ўзлаштирилди ва 745 та янги иш ўрни яратилди.
Бу борада вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш комплекси Чиноз тумани ҳокимлиги ҳамда секторлар раҳбарлари билан олиб борилган ишлари натижасида бир кунда 3 та туристик объект фойдаланишга топширилди.
1. “MUQIMIY” фермер хўжалиги томонидан 2 гектар майдонда 1 млрд. 400 млн.сўмлик инвестиция маблағлари киритиш ҳисобига спорт соғломлаштириш маскани ҳамда аква парк;
2. “FAVORITE”МЧЖ томонидан Сирдарё дарёси бўйида 6,7 гектар майдонда 40 ўринга мўлжалланган дам олиш маскани (болалар бассейн, ўйингоҳ, ҳаваскор балиқчилар учун ҳудудда сунъий кўл);
3. “ORXIDEYA LYUKS” МЧЖ томонидан Сирдарё дарёси бўйида 3,7 гектар майдонда 80 ўринли “SUMBULA” оилавий дам олиш масканлари (бассейн, болалар учун мини аттракционлар, катамаран ва бошқа хизматлар) ишга тушди.
Бу туризм объектлари ишга тушиш натижасида 50 нафардан ортиқ Чиноз аҳолиси иш билан таъминланди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024