Ўзбекистон Республикаси президенти “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани хабар қилинганди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти (БКДИ) филиали (қўшма факультети) очилади.

Унда ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассислар, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.